09:52 / 12.10.2016
6951

Кобулда бир кунда иккинчи марта масжидга ҳужум амалга оширилди

Фото: Reuters

Афғонистон пойтахти Кобулда бир кунда иккинчи марта масжидга ҳужум амалга оширилди. Бу гал шаҳарнинг жанубидаги мавзеларидан бирида жойлашган Чор Яра масжидига ҳужум қилинди. 

Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Содиқ Содиқий твиттерда маълум қилди. 

Унинг айтишича, воқеа жойига жангариларнинг ҳужумини қайтариш учун тезкорлик билан махсус кучлар жангчилари етиб келган.

Айни вақтда жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Шу куни аввалроқ Кобулда шиа масжиди ёнида портлаш содир этилганди. Портлаш оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. 

Top