07:19 / 24.10.2016
5768

Хитой Ойга ортга қайтарилувчи коинот қурилмаси юбормоқчи

Фото: CSNA

Хитой 2017 йилда Ойга қайтарилувчи коинот қурилмаси "Чанъэ-5"ни юбормоқчи. Бу ҳақда Ойни ўзлаштириш миллий лойиҳаси илмий раҳбари Оуян Цзыюанга иқтибос келтирган ҳолда Xinhua ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қурилма Ойдан тупроқ намуналарини олиб, уларни Ерга олиб тушади.

"Биз тайёрмиз. Барча лабораториялар тайёр. Намуналар етказилиши билан, биз зудлик билан уларни ўрганишга киришамиз", дейилди хабарда.

Бундан ташқари, Хитой 2018 йилда Ойга "Чанъэ-4" қурилмасини юбормоқчи. Бу қурилма тарихда биринчи марта Ойнинг кўринмас томонига қўнишни амалга оширади.

2015 йил охирида Хитойнинг "Юйту" луноходи охирги 40 йил ичида биринчи марта Ой сиртидан маълумотлар йиққанди.

"Чанъэ-5" орқага қайтаётганда сайёрамиз атмосферасидан 40 минг км/соат тезлик билан ўтади. Бугунги кунда ҳали бирорта коинот қурилмаси бунчалик тез учмаган.

Top