09:16 / 25.10.2016
4675

Хитойда содир бўлган бахтсиз ҳодиса уч кишининг умрига зомин бўлди

Фото: vesti.az

Хитойнинг Хэйлунцзян вилоятида барпо этилаётган бинонинг қулаши оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда Хитой ОАВ. 

Маълумотларга кўра, қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтда юз берган ҳодисада яна бир киши жароҳатланган. Фожиа Суйхуа шаҳри Миншуй туманида рўй берган. 

Айни вақтда тергов ишлари олиб борилаяпти, бинонинг қулаши сабаблари ўрганилмоқда. 

 

Top