08:31 / 22.11.2016
7107

Шахмат қироли унвони учун учрашувда россиялик шахматчи илк ғалабага эришди

Фото: © RIA

Россиялик Сергей Карякин шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиш учун Нью-Йоркда амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен билан баҳсда биринчи ғалабага эришди. 7 та дуранг партиядан кейин 8-партия россиялик шахмат устаси фойдасига ҳал бўлди. 

Карякин қора фигуралар билан ўйнаган, партия эса 5 соат давом этган. Энди умумий ҳисоб россиялик фойдасига 4,5:3,5 бўлди.

 

Top