Спорт | 18:17 / 23.11.2016
8672
1 дақиқада ўқилади

Прокуратура Неймар 2 йилга қамалишини талаб қилмоқда

Прокуратура «Барселона» ҳужумчиси Неймарни Каталония клубига кўчиб ўтиши иши бўйича можаро сабаб икки йилга қамоққа олишни талаб қилмоқда.

Шунингдек, айбловлар футболчининг отаси, клубнинг собиқ президенти Сандро Россел, Каталония клуби ва Бразилиянинг «Сантос»га клубига ҳам тегишли бўлади.

Россель учун прокуратура 5 йил қамоқ жазосини талаб қилиб чиққан. Уларнинг наздида «Барселона» 8,4 миллион евро жарима тўлаши керак.

Суднинг фикрига кўра, барча трансфер иштирокчилари Неймарнинг 40 фоиз трансфер ҳуқуқига эгалик қилган DIS компаниясини алдаган.

Неймар иши: Тафсилотлар, сабаблар ва воқеалар

Неймар Испания миллий судига чақирилди

Мавзуга оид