Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Лотин Америкаси давлатлари билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда
Фото: РИА «Новости»
Хитой ҳарбий ва террорчилик билан кураш соҳасида Лотин Америкаси ҳамда Кариб кўрфази мамлакатлари билан ҳамкорликни кучайтиришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Хитойнинг ҳудуддаги сиёсати асослари ҳақидаги ҳужжатда айтилади. Уни “Синьхуа” агентлиги чоп этган.
Матнда таъкидланишича, Хитой Лотин Америкаси ва Кариб кўрфази давлатлари билан ҳамкорликни фаоллаштириб, мудофаа вазирлиги ҳамда ҳарбий раҳбариятнинг дўстона алоқаларини оширади. Шунингдек, мамлакат ҳарбийларининг юқоридаги давлатлар вакиллари ўртасидаги ишчи учрашувлари ўтказилиб, сиёсий мулоқот кучайтирилади.
Матнга кўра, Хитой ҳарбий делегациялар алишиш ва ҳарбий кемалар ташрифига кўмак беради. Тинчликларпарвар кучлар ва ходимлар тайёрлаш соҳасида ҳам профессионал ҳамкорлик чуқурлашади.
Давлат табиий офатлар оқибатини бартараф этиш, террорчилик билан кураш ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. ХХР режасида қурол ва ҳарбий технологиялар савдосига кўмак бериш ҳам бор.
Бундан ташқари, ҳужжат матнига асосан, Пекин Лотин Америкаси ва Кариб кўрфази мамлакатлари билан бошқа соҳаларда, жумладан, энергетика, молия, ресурслар, инфратузилма қурилиши, муҳандислик ишланмалари, транспорт, логистика, ахборот ва телекоммуникациялар соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026