Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Формула-1" пойгаси битта Гран-придан маҳрум бўлди
Фото: motor.ru
Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) "Формула-1" пойгасининг 2017 йилги мусобақа жадвалини чоп этди. Кейинги мавсумда 2016 йилдагидан фарқли равишда, биттага камроқ пойга, яъни 20 та босқич бўлади. 2017 йилда Германия Гран-приси ўтказилмайди.
Мавсум 26 март куни Австралиядаги Гран-придан бошланади. Пойганинг охирги босқичи эса 26 ноябрда Абу-Дабида бўлиб ўтади. Ёзги танаффус деярли бир ой давом этади ва Венгрия Гран-присидан кейин бошланади. Мавсум август охирида Бельгиядаги босқич билан давом эттирилади.
Қуйида пойганинг кейинги мавсум учун мусобақа жадвали келтирилган:
Австралия Гран-приси 26 март
Хитой Гран-приси 9 апрель
Баҳрайн Гран-приси 16 апрель
Россия Гран-приси 30 апрель
Испания Гран-приси 14 май
Монако Гран-приси 28 май
Канада Гран-приси 11 июнь
Озарбайжон Гран-приси 25 июнь
Австрия Гран-приси 9 июля
Буюк Британия Гран-приси 16 июль
Венгрия Гран-приси 30 июля
Бельгия Гран-приси 27 августа
Италия Гран-приси 3 сентября
Сингапур Гран-приси 17 сентября
Малайзия Гран-приси 1 октябрь
Япония Гран-приси 8 октябрь
АҚШ Гран-приси 22 октябрь
Мексика Гран-приси 29 октябрь
Бразилия Гран-приси 12 ноябрь
Абу-Даби Гран-приси 26 ноябрь
Жорий мавсумда ғолиб Нико Росберг бўлди. У бундай юксак муваффақиятга фаолиятида биринчи маротаба эришди. Немис 9 та пойгада ғолиб бўлди. 2-ўринни эгаллаган Льюис Хэмилтон гарчи 10 та пойгани ютган бўлса-да, умумий ҳисобда жамоадошидан ортда қолди.
Мавзуга оид
22:01 / 09.12.2025
Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
20:06 / 05.10.2025
McLaren Формула-1 конструкторлар кубогини муддатидан олдин қўлга киритди
18:33 / 21.09.2025
Ферстаппен F1 пойгасида Озарбойжон Гран-приси ғолиби бўлди
17:22 / 25.05.2025