Жаҳон | 11:22 / 05.12.2016
13862
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон президенти номаълум муддатга меҳнат таътилига чиқди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 5 декабрь куни меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмурияти хабар бермоқда.
Шу билан бирга маъмурият президент қанча муддат таътилда бўлишига ойдинлик киритмаган, деб ёзмоқда «Интерфакс».
Атамбаев 1 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакатни тараққий эттирувчи янги стратегия устида ишлаш учун яқин вақт ичида таътил олишини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон раҳбарининг бундан олдинги таътили сентябрь ойида, кўкрак қисмида пайдо бўлган оғриқ сабаб бўлиб ўтган эди.
Мавзуга оид
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024
Ўзбекистон элчиси президент Садир Жапаровга ишонч ёрлиқларини топширди
17:13 / 20.12.2024