Қисқа давом этган касаллик оқибатида Тожикистон халқ шоири Мирзо Файзали 6 декабрь куни ўз шаҳри Вахдатдаги уйида 75 ёшда вафот этди.
Тожикистон ёзувчилар уюшмасининг хабар беришича, шоир она шаҳри Вахдатда бугун, 7 декабрь куни ерга қўйилади.
Мирзо Файзали 1942 йилнинг 9 май куни Вахдатнинг Чиртак қишлоғида дунёга келган. У Тожикистон Миллий университетининг тожик филологияси факультетини битирган.
1991 йилдан бошлаб Тожикистон ёзувчилар уюшмасига аъзо. 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида шеърият билан шуғулланган бўлиб, ўнлаб шеърий китоблари босмадан чиққан.