Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 6,2 фоизга ошди
Хитойда ноябрь ойида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 6,2 фоизга ортди. Бу эса таҳлилчилар башоратидан ҳам кўпроқ.
Рейтер агентлиги томонидан сўровдан ўтказилган мутахассислар ноябрдаги ўсиш ҳажмини 6,1 фоизлик кўрсаткич, дея баҳолашганди.
Хитойда январдан ноябрга қадар саноат ишлаб чиқариш ҳажми умумий миқдори эса 6 фоизга ошган. Мамлакат давлат статистик бюроси маълумотлари маҳаллий саноат корхоналари ишлаб чиқариш ҳажмини ўзида намоён этади.
Мавзуга оид
13:52 / 15.01.2026
Хитойнинг Россия билан савдо ҳажми 5 йилда илк бор қисқарди
12:13 / 14.01.2026
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
00:48 / 11.01.2026