Ўзбекистон | 21:20 / 10.01.2017
67355
2 дақиқада ўқилади

Оқсарой қароргоҳи Ислом Каримов музейи сифатида фаолият бошлаши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов учун хотира музейи Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи ҳудудида барпо этилмоқда. Бу ҳақда "Фейсбук" ижтимоий тармоғидаги «Дети Каримова» номли гуруҳда хабар қилинган.

Хабар қилинишича, очилиш маросими Ислом Каримов туғилган кун - 30 январда бўлиб ўтади.

«Кун» манбаларининг маълумотига кўра, қароргоҳ ҳудудида кейинги вақтларда фаол равишда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Оқсаройнинг музейга айлантирилиши ҳақида ўтган ойда ҳам хабарлар тарқатилганди.

Мамлакатнинг янги президенти Шавкат Мирзиёев эса Мустақиллик майдонидаги Сенат биносининг иккинчи қаватида ишлайди. У айни вақтда меҳмонларни шу ерда қабул қилмоқда.

2 йил ичида янги президент учун янги қароргоҳ қурилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар мавжуд. Ушбу қароргоҳ қаерда барпо этилиши борасида хабарлар мавжуд эмас.

Оқсарой 2004 йилдан буён марҳум президент Ислом Каримовнинг асосий иш жойи бўлиб келганди. Президент ушбу саройдан асосан чет эллик юксак мартабали меҳмонларни қабул қилишда фойдаланган.

Янги президентга янги қароргоҳ барпо этилиши мумкин

Мавзуга оид