WSJ Трампга қарши «ҳужжат» мавжудлигини билдирган жосус исмини ошкор қилди
Буюк Британия разведка хизматларининг собиқ ходими Кристофер Стил ўтган кунларда ОАВда эълон қилинган ҳисоботни тузиб чиққан. Ўша ҳужжатларда расмий Москва ихтиёрида АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампни, талаб қилиб қолинганда обрўсизлантирадиган маълумотлар йиғилгани таъкидланади, деб ёзади The Wall Street Journal газетаси вазият билан яхши таниш манбасига асосланган ҳолда.
Таъкидланишича, ҳозирда 52 ёшли Стил Orbis Business Intelligence хусусий компаниясининг директорларидан биридир. Мазкур ташкилот хавфсизликни таъминлаш ва турли тергов-суриштирув ишларини олиб бориш билан шуғулланади.
11 январь куни айрим нашрларда АҚШ разведкаси Россия ихтиёрида Трампга қарши ҳужжатлар мавжудлигидан хабар топгани ҳақида маълумотларни чоп этган эди. Шундан сўнг, миллиардер Трамп АҚШни, ушбу жосуслик маълумотини текшириб кўрмасдан эълон қилгани учун нацистлар Германиясига қиёслаган эди.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024