09:22 / 15.01.2017
12765

Рамзон Қодиров террорчи Имран Дацаев қўлга олинганини маълум қилди

Чечен махсус хизматлари ўтказган махсус амалиёт натижасида ИШИД билан алоқадор террорчи Имран Дацаев қўлга олинган. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилган.

Айни вақтда Дацаев сўроқ қилинмоқда.

Қодировнинг сўзларига кўра, ИИВ ходимлари яна икки террорчини қўлга олишган, улар Шимолий Кавказ орқали республика ҳудудидан чиқиб кетмоқчи бўлганди. Улар Грознийга олиб келинган. Жангарилар гуруҳи зарарсизлантирилган.

«Биз бандитлар ёвуз ниятларини амалга оширишга имкон бермаслик учун исталган турдаги жиноий ҳаракатга жиддий эътибор қаратмоқдамиз», — деган Қодиров.

Top