22:48 / 11.02.2017
14296

Сардор Рашидовнинг дубли «Ал-Жаиш»га ғалаба келтирди

Қатар Юлдузлар лигасида 20-туридан ўрин олган учрашувлардан бирида «Ал-Жаиш» аутсайдерлардан бири «Ал-Шаҳания» меҳмони бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Сардор Рашидов томонидан киритилган иккита гол меҳмонларга ғалаба келтирди.

Учрашувда Сардор Рашидов 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда у бошқа футболчига алмаштирилди.

Ушбу ғалабадан кейин  «Ал-Жаиш» ҳисобидаги очколар сони 39тага етди. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. 

Қатар Юлдузлар Лигаси. 20-тур
«Ал-Шаҳания» — «Ал-Жаиш» 1:2 (0:
1)
Голлар: Фаҳад Халфан (69) - Сардор Рашидов (42, 62).

Top