Ўзбекистон | 13:47 / 18.02.2017
15870
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Покистонга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси президенти Мамнун Ҳусайнга ва дўст Покистон халқига Синд музофотининг Сехван-Шариф шаҳрида содир этилган террорчилик хуружи оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказди ҳамда жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишини тилади.

Мавзуга оид