Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бурундида 55 йил ичида 2500та оммавий қабр аниқланди
Шарқий Африканинг Бурунди давлати ҳудудида 1962 йилдан буён 2500дан ортиқ оммавий қабрлар аниқланган. Швейцариянинг Лозанна университети эксперти
Алойс Батунгванайонинг Anadolu агентлиги билан суҳбатда айтишича, мамлакат ҳудудидаги зўравонликлардан қурбон бўлганларнинг сони расмий статистика рақамларидан кўпдир. «Уларнинг бир қисми сув ҳавзаларига чўктирилган ёки ёқиб юборилган», - дейди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, Бурундидаги илк оммавий қабрлар колониялаштириш даврида пайдо бўлган. Масалан, 1903 йили марказий Мурамвья тумани аҳолисининг бир қисми қириб ташланган. У тарихга Бадасиганадаги қатлиом номи билан кирган.
«Ўша вақтдаги Бурунди қироли Мвези Гисабо Германия босқинчиларига қарши курашишга ҳаракат қилган. Натижада 300га яқин маҳаллий жангчилар ўлдирилган эди. Уларни оммавий қабрга кўмиб юборишган», - деб хотирлайди эксперт.
Расмий маълумотларга кўра, ўшанда Бурундида мингдан ортиқ одам ўлган, 300 мингдан ортиқ инсон уй-жойларини тарк этишга мажбур бўлган.
Мавзуга оид
10:56 / 01.12.2025
The Telegraph: Россия Украинадаги урушни Африка олтини орқали қўллаб-қувватламоқда
12:41 / 28.11.2025
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
14:34 / 26.11.2025
ЕИ ва Африка ҳамкорликнинг «янги имкониятларини очишга» қарор қилди
07:36 / 16.10.2025