Жаҳон | 09:12 / 27.03.2017
7067
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Яқин Шарққа қўшимча кучлар юбормоқда

Фото: Flickr/ U.S. Army/Jason Johnston

АҚШ Бағдоддаги қўмондонлиги илтимоси билан Яқин Шарққа хавфсизликни кучайтириш мақсадида 300 десантчи юбормоқда. Бу ҳақда Пентагондаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Fox News телеканали хабар бермоқда.  

Телеканал маълумотларига кўра, 82-ҳаво-десант дивизиясининг қўшимча роталари Ироққа ёки Сурияга юборилади, бироқ улар қаерга жойлаштирилиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Ушбу масала бўйича қарор ИШИДга қарши курашаётган халқаро коалиция қўмондони Стивен Таунсенд томондан қабул қилинади.

Пентагон 27 март куни ушбу масала юзасидан қўшимча маълумот бермоқчи. Аввалроқ АҚШ Сурияга 400 га яқин ҳарбий жўнатганди.

Мавзуга оид