20:47 / 18.04.2017
5252

Смартфон ёрдамида ҳавони таҳлил қилиш имкони пайдо бўлди

Ҳавода нималар борлигини тушуниш у қадар муҳим эмас, кўпчиликни биргина савол қизиқтиради: респиратор (нафас олиш, кўриш ва эшитиш аъзоларини заҳарли газ ҳамда чангдан сақлайдиган асбоб) билан ҳимояланиш вақти келмадимикан? Ўз соғлиғи ҳақида қайғурадиган, турли қонунбузарликларни аниқлашни ёқтирадиган ва шунчаки ваҳимачилар учун Кремний водийси стартапи iPhone учун энг оддий ва тушунарли Sprimo газ таҳлилчисини таклиф қилади. Унинг Android версияси ҳам ишлаб чиқилмоқда. Kickstarter шу ҳақидаги маълумот билан бўлишди. 

Sprimo'нинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ, шунчаки Lightning'га уланишнинг ўзи кифоя. У iOS билан алоқа ўрнитилгани заҳотиёқ автомат равишда ишга тушади ва атроф-муҳит ҳавосини таҳлил қилишга киришади. Гаджет учувчи органик бирикмаларни аниқлаб, уларнинг атмосферадаги концентрациясини таҳлил қилади.

Органик кимё билан дўстлашиш ёки моддаларнинг мураккаб номларини эслаб қолишга ҳожат йўқ, барчаси оддий. iPhone экранидаги индикаторнинг яшил ранги ва кичик рақамлар - ҳаммаси яхши эканидан далолат беради. Сариқ ранг огоҳ бўлишга сабаб бўла олади, қизил ранг ва катта белгилар тезкор чоралар кўриш кераклигига ишора қилади. Фойдаланувчи вазиятдан келиб чиқиб ҳаракат қилиши - тамаки чекишни тўхтатиши, дарҳол хонани шамоллатиши ёки қутқарув хизматига қўнғироқ қилиши мумкин.

Фойдаланувчилар Sprimo жамияти билан маълумотларни бўлишишлари мақсадга мувофиқ, мақсад - шаҳарлар ва ҳудудларда ҳавонинг ифлосланиш харитасини тузиш. 

Top