Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг учинчи боксчиси ҳам Осиё чемпионатида ғалаба қозонди
Фото: Sports.uz
“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида 29-Осиё чемпионатининг иккинчи кунги жанглари давом этмоқда. Унда 64 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз, Андижон бокс мактаби вакили Иқболжон Холдоров ҳиндистонлик Ашишга қарши жанг олиб борди.
1997 йилда туғилган ёш спортчимиз, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Ашишни мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз: бундан олдин 56 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз, Рио-2016 бронза медали совриндори Муроджон Аҳмадалиев рингга кўтарилиб, туркманистонлик спортчи Мурадов Шодликмуродни нокаутга учратган эди.
Ушбу мусобоқа 30 апрель – 7 май кунлари давомида ўтказилади.
Мавзуга оид
20:13 / 29.12.2025
Британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда жиддий автоҳалокатга учради
23:11 / 13.12.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини икки олтин ва тўрт кумуш медал билан якунладилар
19:35 / 13.12.2025
Ҳасанбой Дўсматов икки карра жаҳон чемпионига айланди
19:34 / 28.11.2025