Япония мудофаа вазирлиги: Шимолий Корея янги русумдаги ракета учирди
Шимолий Корея 14 май куни суюқ ёқилғида ишловчи двигателга эга янги турдаги баллистик ракетани учирди. Ракета Япониянинг шимолидаги Хоккайдо префектурасига қарашли кичкинагина Оккусири оролидан 450 км узоқликда Япон денгизига тушган. Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Томоми Инада ҳукумат йиғилишидан сўнг матбуот-анжуманида маълум қилди.
“Биз ракета Япон денгизига Хоккайдо префектурасидаги Оккусири оролидан 450 км узоқликда тушганини аниқладик”, деб айтди мудофаа вазири. Вазир ракета янги турдаги ракета эканлигини айтди. «Шимолий Корея томондан ошкор қилинган тасвирлар таҳлилининг кўрсатишича, ракета жанговар каллаги шакли бўйича Шимолий Корея ихтиёридаги "Скад", "Нодон" ёки "Мусудан" ракеталаридан фарқ қилади”, деб таъкидлаб ўтди Инада.
Инаданинг айтишича, янги ракета суюқ ёқилғида ишловчи двигателга эга. Бундан эса унинг соплосидан чиққан аланганинг кўриниши дарак бермоқда.
Аввалроқ маълум қилингандек, Шимолий Корея 14 май куни ўрта масофаларга мўлжалланган "Хвансон-12" баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Ракета 787 км учиб ўтиб, Япон денгизига тушган, унинг максимал парвоз баландлиги 2111 км ни ташкил қилган. Япон мутахассислари шунга асосланиб, ракетанинг ҳақиқий учиш узоқлиги 4-4,5 минг км ни ташкил қилиши, шунга кўра уни ўрта масофаларга мўлжалланган тизимларга киритиш мумкинлигини тахмин қилишган.
Япония мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, ракета Пхёнан-Пукто вилоятидаги Кусон шаҳридан учирилган. Пхеньян бу жойдан охирги марта жорий йилнинг февралида ракета учирганди.
Мавзуга оид
12:13 / 25.12.2024
“Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқладик” — Япониядаги ўзбек олими янги тадқиқоти ҳақида
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
18:22 / 22.12.2024