Хитойда профессионал "смог дегустаторлари" пайдо бўлди
Хитойда "смог дегустаторлари"ни ишга ёллаш бошланди. Бу лавозимга ҳид сезиш қобилияти яхши ривожланган кишилар ишга олинади, чунки уларга мамлакатнинг турли ҳудудларидан йиғилган ҳаво намуналарини таҳлил қилиш ва ифлосланиш даражаси ҳамда бунинг манбаларини аниқлашларига тўғри келади.
Хитойнинг "смог пойтахти" деб аталувчи Шицзячжуан шаҳри мэрияси вакилининг таъкидлашича, технологиялар тараққий қилганига қарамасдан, атмосфера ифлосланганлигини тезкор аниқлаш учун кўп вақт талаб қилинади. "Шу сабабли ҳид сезиш қобилияти яхши ривожланган ходимларни ишга олишга қарор қилинди", деб айтган мэрия вакили.
Айтиш жоизки, бўлғуси "дегустаторлар" махсус малака ошириш курсларидан ўтадилар. Иш вақтида уларга ўткир зираворли таомлар ейиш, атир-упалардан фойдаланиш тақиқланади.
Аввалроқ Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян мамлакат ҳукумати яқин орада ҳаво ифлосланишига қарши бир қатор чоралар қабул қилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
11:59 / 29.11.2024