Спорт | 18:10 / 19.05.2017
39829
1 дақиқада ўқилади

Сардор Рашидов Италия клубига қимматлик қилди

Фото: Twitter/@eljaish

Фаолияти тугатилган Қатарнинг «Ал-Жаиш» ва Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Сардор Рашидов Италия А сериясида тўп суриши мумкин эди. Бу ҳақда championat.asia сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, футболчига Италиянинг «Кьево» клуби қизиқиш билдирган, аммо Италия клуби «Ал-Жаиш» сўраган маблағни тўлай олмаслигини билдирган.

Айни пайтда футболчига БААнинг «Ал-Айн», «Ал-Аҳли», «Ал-Васл», «Ал-Виҳдат» ва Қатарнинг «Ал-Ғарафа» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча унинг қайси клубда фаолиятини давом эттириши ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қатарнинг «Ал-Жаиш» ва «Лахвия» жамоалари тугатилиб битта жамоага айлантирилмоқда. Янги тузиладиган жамоага «Лахвия» мураббийи устозлик қилишини ҳисобга олсак, унинг «Ал-Жаиш»футболчиларидан кимларни таркибга олиши аниқ эмас.

Мавзуга оид