12:11 / 28.05.2017
37090

Номи ўзгартирилган институтда ректор ҳам ўзгарди

Собиқ Тошкент ирригация ва мелиорация институти, президент қарори билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институтига айлантирилган олий ўқув юртига янги ректор тайинланди.

«Кун.uz»нинг институтдаги манбаси маълумот беришича, эндиликда институтга Ўктам Умурзоқов Пардаевич раҳбарлик қилади. У Муҳаммад Ҳамидов Ҳамидович ўрнида иш бошлайди.

Ҳозирча собиқ ректор қайси ишга ўтгани маълум эмас.

Иқтисод фанлари доктори, профессор Ўктам Умурзоқов шу вақтгача институт тизимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Тошкент ирригация ва мелиорация институти номи ўзгарди

Top