Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan автомобилга тўлов турлари ҳақида маълумот берди
Фото: "Кун"
GM Uzbekistan АЖ автомобиль нархини тўлаш турлари ҳақида маълумот берди.
Жисмоний шахсларга автомобил етказиб бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- Нақд пул маблағларини банк ташкилотлари кассасига топшириш йўли орқали;
- Жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан автомобилни харид қилиш учун бериладиган истеъмол кредити ҳисобидан ёки жисмоний шахсларнинг омонат (депозит) ҳисоб рақамларидаги маблағлардан пул ўтказиш йўли орқали;
- Фақатгина харидор номига расмийлаштирилган жисмоний шахснинг пластик карточкаси орқали.
Юридик шахсларга автомобилни етказиб бериш қуйидагича амалга оширилади:
- Юридик шахсларнинг банклардаги депозит ҳисоб рақамларидан, пул маблағларини қонунда белгиланган тартибда пул ўтказиш йўли орқали;
- Тижорат банклари томонидан юридик шахсларга ёки якка тадбиркорларга автомобил харид қилиш учун берилган кредит ҳисобидан, ссуда ҳисоб рақамларидаги маблағлардан пул ўтказиш йўли орқали.
Аввалроқ GM Uzbekistan расмий сайтида автомобиллар нархлари билан реал вақт режимида танишиб бориш имконияти мавжуд бўлган махсус бўлим иш бошлагани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
14:57 / 01.05.2025
Германия автомобиль ишлаб чиқарувчилари Трампнинг тарифлари туфайли йўқотишларга дуч келмоқда
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
17:58 / 01.09.2023