18:06 / 07.06.2017
45671

Рустам Азимов «Ўзбекинвест»га раҳбар бўлгани расман тасдиқланди

Рустам Азимов «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига раҳбарлик қилади. Компания сайтида Рустам Азимов Содиқович бош директор сифатида кўрсатилган.

Бош директорнинг функционал вазифалари: 
Компания Устави билан берилган ваколатлар доирасида умумий раҳбарликни амалга оширади ва Компанияга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади;
- ўз ваколати доирасида суғурта фаолияти масалалари бўйича барча республика органлари, ташкилотлари ва корхоналари, шунингдек, бошқа давлатларда Компания номидан иш олиб боради;
- Компания мулкини бошқаради;
- шартномалар, келишувлар, шу жумладан, меҳнат шартномаларини тузади;
- ишончномалар беради;
- Компания фаолиятига боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.

Компания Устави билан берилган ваколатлар доирасида умумий раҳбарликни амалга оширади.

Рустам Азимов ҳукуматдан кетди

Top