Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ раислиги Қозоғистондан Хитойга ўтди
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг кенгайтирилган йиғилишида бир қатор ҳужжатлар имзоланди, шунингдек, ташкилот раислиги Қозоғистондан Хитойга ўтди.
«Биз куннинг долзарб масалаларини ва навбатдаги қадамларни муҳокама қилдик, шунингдек, ташкилот фаолияти билан боғлиқ халқаро масалалар кўриб чиқилди», - деган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев йиғилиш якунида.
Йиғилиш якунида у Қозоғистоннинг ШҲТга раислиги тугаб, бу мақом Хитой халқ республикасига топширилиши ҳақида эълон қилди. 2018 йилнинг июнида Пекинда ШҲТнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.
Саммитда Остона декларацияси, ШҲТнинг терроризмга қарши Конвенцияси, халқаро терроризмга қарши биргаликда курашиш ҳақида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг баёноти ва бошқа бир қатор ҳужжатлар (жами 11 та ҳужжат) имзоланган. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Россия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга аъзоликка қабул қилиш жараёни ниҳоясига етгани ҳамда уларга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш ҳақидаги қарорга имзо чекишган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026