17:53 / 14.06.2017
5763

Sony 60 миллиондан ортиқ PlayStation 4 қурилмасини сотди

Фото: Business Insider

Япониянинг Sony компанияси Е3 2017 кўргазмаси доирасида анжуман ўтказди. У ерда қатор видеоўйинлар кўрсатилди, шунингдек, PlayStation VR виртуал реаллик бош кийими учун қизиқ лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. 

Бироқ PlayStation 4 ўйин қурилмаларининг сотуви ҳажми бўйича қизиқ статистика эътибордан четда қолди. Маълум бўлишича, бугунги кунга келиб бутун дунё бўйлаб 60,4 миллионта PS4 сотилган. 

Sony шунингдек, ўз ўйин қурилмаларидан ташқари, уларга мўлжалланган 487,8 миллионта видеоўйинларни сотган. PS4 қурилмаларининг фаол фойдаланувчилари севимли ўйинларига ҳафтасига 600 000 000 соат сарфлайди. Ҳаммаси бўлиб эса PlayStation 4 қурилмаларини ҳар ойда 123 давлатдан бўлган 70 миллион киши ўйнайди.

PlayStation Plus сервиси ҳам анча яхши натижаларни кўрсатди. Эслатиб ўтамиз, ушбу сервис пуллик бўлиб, видеоўйинларни онлайнда ўйнаш учун керак. Бугунги кунда сервисдан 26,4 миллион киши фойдаланади.

Top