Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га ўтиши бўйича можаро якун топди
ФИФА Неймар 2013 йилда «Сантос»дан «Барселона»га ўтиш жараёнида ҳеч қандай қонун бузилмагани ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Неймарнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи N&N Consultoria фирмаси матбуот хизматига асосланиб Globo Esportе хабар берган.
«Сантос» клуби 2015 йилнинг майидаёқ Неймарнинг «Барселона»га ўтиши жараёнида клуб атиги 17 млн еврога эга бўлгани, футболчи ва N&N Consultoria фирмаси эса 58,5 млн еврони қўлга киритганидан норози бўлиб, ФИФАга шикоят қилганди.
Эндиликда Бразилия клуби бу қарор устидан шикоят бериши учун 10 кун муҳлатга эга.
Шу билан биргаликда, футболчининг трансфер ҳуқуқида улушга эга бўлган DIS инвестиция жамғармаси Неймарни жазолашни талаб қилишда давом этмоқда. Бу ташкилот ҳам 2013 йили амалга оширилган ушбу трансфердан ўзи учун етарлича маблағ олмаганини даъво қилади.
Мавзуга оид
12:19 / 03.12.2025
«Сити» 4 та гол ўтказди, «Барса»да камбэк
11:54 / 30.11.2025
Файзуллаев гол уришни бошлади, Шомуродов давом эттирди, «Барса» «Реал»ни қувиб ўтди
13:13 / 26.11.2025
«Сити» ютқазди, «Челси» «Барса»ни аямади. ЕЧЛда кун ўйинлари
11:38 / 23.11.2025