Жаҳон | 07:38 / 18.07.2017
9038
1 дақиқада ўқилади

CNN: Россия ва АҚШ дипломатик мулк масаласини “деярли ҳал этишди”

Фото: tv360

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон рус дипломатик мулки масаласини “деярли ҳал этишди”, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Хабар қилинишича, Рябков Давлат департаменти биносидан 2,5 соат ўтиб чиққанида, журналист ундан масала ҳал этилгани борасида қизиққан.

“Деярли, деярли”, - дея Рябковнинг сўзларини келтиради телеканал.

Таъкидланишича, Шеннон учрашув якунларига изоҳ бермаган.

Аввалроқ Оқ уй Россиянинг АҚШдаги мулкига доир муаммони изоҳламагани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид