JPost: Исроил мусулмонлар ғазабига сабаб бўлган металлтопгичларни олиб ташлайди
Исроил хавфсизлик идораси Ал-Қудсдаги Ал-Ақсо масжиди ва унинг атрофига кираверишда ўрнатилган металлтопгичларни олиб ташлашга қарор қилди. Уларнинг ўрнини кузатув камералари эгаллайди, деб ёзмоқда The Jerusalem Post газетаси.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил полицияси ва хавфсизлик фирмалари ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг шундай тўхтамга келинган. Янги камераларнинг ўзига хослигидан бири шахс юзини таниш хусусияти бўлиши мумкин.
14 июлда уч нафар қуролланган фаластинлик Ибодат тепалигида Исроил армиясининг 2 ҳарбий хизматчисини ўлдирганидан сўнг вазият кескинлашди. Шундан сўнг, яҳудийлар давлати ҳукумати Ал-Ақсо масжиди атрофида қўшимча хавфсизлик чораларини жорий қилди. Хусусан, мажмуага кираверишда металлтопгичлар ўрнатилди.
Бунинг ортидан фаластинликлар ва Исроил тартибни сақлаш кучлари ўртасида оммавий тўқнашувлар юз берди.
Мавзуга оид
00:02
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024
Ғазода ҳарбий базалар қурилмоқда. Исроил мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
14:47 / 18.12.2024