Жаҳон | 10:12 / 27.07.2017
6610
1 дақиқада ўқилади

Хитойда пичоқ билан қуролланган шахснинг ҳужуми туфайли уч киши ҳалок бўлди

Фото: onenewspage.com

Хитойнинг марказий қисмида пичоқ билан қуролланган эркакнинг ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press полицияга асосан хабар қилмоқда.

Ҳодиса Ухань шаҳрида рўй берган. 40 ёшли Вонг Сян офисдаги иш жойида ўтирганида, ҳамкасблари билан жанжаллашиб қолган.

Шундан сўнг эркак пичоқни олиб, бинонинг бошқа қисмидаги одамларга ҳужум қилган. Ҳодиса натижасида уч киши ҳалок бўлди, яна тўрт нафари жароҳатланди.

Полиция ҳужум қилган шахсга нисбатан қурол қўллаган, бироқ унинг ҳолати ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаяпти.

Мавзуга оид