21:13 / 27.07.2017
30990

Ўзбекистон бўйлаб Биринчи Президент – Ислом Каримов номига эҳсон оши берилди

27 июль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ёдини хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди. Ушбу маросимларда одамларга ош тортилди, Қуръон тиловат қилиниб, дуои фотиҳа ўқилди.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ана шундай маросимда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этди. 

Ана шундай тадбирлар, жумладан, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Мумтоз” тўйхонасида Андижон шаҳридаги “Тошкент премиум”  тантаналар саройи ҳамда Олтинкўл туманидаги “Қумбозор” чойхонасида ўтказилди

Биринчи Президент Ислом Каримов ёди Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларида, Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги “Наврўз” тўйхонасида ҳам эҳсон оши берилиб ёдга олинди.

Ушбу тадбирларда иштирок этганлар Ислом Каримов томонидан амалга оширилган ислоҳотлар, ҳуқуқий-демократик давлат қуришдаги  хизматлари беқиёс эканлигини ёд этишди. Бошланган эзгу саъй-ҳаракатларнинг Президент Шавкат Мирзиёев томонидан янги босқичга кўтарилаётгани, ҳаракатлар стратегиясида мамлакатни янада гуллаб-яшнаши, эртанги куни бунданда фаровон бўлиши йўлидаги долзарб вазифалар белгилаб берилгани ва уни босқичма-босқич амалга оширилаётганини эътирофга сазовордир.

Top