Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили: «Мени фуқароликдан маҳрум қилиш – ортдан пичоқ уриш»
Одесса вилоятининг собиқ раҳбари Михаил Саакашвили уни Украина фуқаролигидан маҳрум қилишни ортдан пичоқ уриш, деб атади.
«Албатта, бу Украина президенти Пётр Порошенконинг қўрқоқларча акти, ортдан туриб шунчаки пичоқ уриш. Бу ҳолатга юридик жиҳатдан тушунтириш бериш имконсиз», - дея маълум қилди Саакашвили BBC’га берган интервьюсида.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Украинага қайтиш ниятида.
«Украинага қайтаман, сабаби кишиларнинг сафарбарлиги рўй беради, чунки биз шундоқ ҳам кишиларни кузда сафарбар этиш ниятида эдик. Кураш ортиб борса ва биринчи имкон туғилиши билан мен, албатта, қайтаман ва фаол иштирок этаман», - дея қўшимча қилган Саакашвили.
Аввалроқ Саакашвили Украина фуқаролигидан нега маҳрум этилгани маълум қилинганди. Юлия Тимошенко эса унинг фуқароликдан маҳрум қилинишини Киев учун шармандалик, деб баҳолади.
Мавзуга оид
22:02 / 05.12.2025
Қрим бир ойда «қулаганди», кичик Покровск ҳамон «оёқда»: 11 йилда нима ўзгарди?
13:45 / 05.12.2025
Кипр: Украина ЕИ Кенгашига раислик даврида устувор йўналиш бўлади
09:21 / 05.12.2025
ОАВ: Лондон Украинага РФнинг 9 млрд евролик активларини топширишга тайёр
23:21 / 04.12.2025