Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
Ироқ қўшинлари ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан эгаллаб олинган Талл-Афор шаҳрини озод этиш учун ҳужумга ўтмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Ободий телевидение орқали мурожаатида маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
«Сизлар ёки таслим бўласизлар, ёки ўласизлар», - дея жангариларга қарата мурожаат қилган бош вазир.
Хабар қилинишича, АҚШ ва Ироқ ҳарбий қўмондонлари маълумотларига кўра, шаҳарда тахминан 2 мингга яқин жангарилар бор.
Аввалроқ Ироқ ИШИД назорати остида бўлган Талл-Афор шаҳрини бомбардимон қилишни бошлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:39 / 19.01.2026
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлади
15:59 / 16.01.2026
“Бож тўловлари юқори бўлмайди” – Ўзбек-Ироқ бизнес форумида нималар муҳокама қилинди?
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
18:10 / 14.01.2026