Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
Фото: РИА "Новости"
Хитой шимолидаги Шаньси вилоятида йирик газ кони топилди. Унинг захиралари 545,6 млрд кубометр экани тахмин қилинмоқда, деб хабар берди Синьхуа агентлиги.
Шаньси вилояти Хитойда кўмир захиралари бўйича иккинчи ўринни эгаллайди. 2006 йилда Юйшэ, Цзоцюань ва Усеян уездлари билан чегарадош туманда йирик кўмир кони топилди. Кейинчалик геология қидирув ишлари у ерда газнинг ҳам катта захиралари борлигини кўрсатди.
Вилоятнинг ер ва табиий ресурсларни бошқармаси раҳбари ўринбосари Чжоу Цзипэннинг сўзларига кўра, 2015 йилда қидирув ишлари бошлангач, мутахассислар кўмир қатламларида 241,5 млрд кубометр газ, 304,1 млрд кубометр сланецли газ захираси бор эканини аниқлашди.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026