Фото: АҚШга 12 йил ичидаги энг кучли довул ёпирилди
Американинг Техас штатига 12 йилдаги энг кучли довул – “Ҳарви” ёпирилди. Довулга кучлилик даражаси бўйича бешта тоифадан тўртинчиси берилди. Шамол тезлиги соатига 215 километрга етган, 155 мингдан ортиқ киши чироқсиз қолган, ўн инсон жабрланди. Авиакомпаниялар довул сабабли парвозларни бекор қилмоқда, мактаблар ёпилган. Аҳоли озиқ-овқат маҳсулотларини шошилинч равишда сотиб олмоқда, кўпчилик махсус бошпаналарга эвакуация қилинмоқда.
Техас штатидаги Корпус Кристида “Ҳарви” довули сабаб ерга йиқилган светофор, 2017 йилнинг 25 августи
Техасда довулнинг бошланиши, 2017 йилнинг 25 августи
“Ҳарви” довулининг коинотдан кўриниши, 2017 йилнинг 25 августи
Техас штатидаги Корпус Кристида “Ҳарви” довули сабаб ерга йиқилган йўл белгиси, 2017 йилнинг 25 августи
Техас штатидаги Корпус Кристида довулдан олдин кучли шамол, 2017 йилнинг 25 августи
Маҳаллий фуқаролар мактаб спорт залида бошпаналарга эвакуацияни кутишмоқда. Корпус Кристи, Техас штати, 2017 йилнинг 25 августи
Эвакуация қилинаётганлар учун сув, Корпус Кристи, Техас штати, 2017 йилнинг 25 августи
“Ҳарви” довулидан аввал дўконларда пештахталар бўшаб қолди. Корпус Кристи, Техас штати, 2017 йилнинг 25 августи
Техас штатидаги Корпус Кристида “Ҳарви” довули сабаб юзага келган сув тошқини, 2017 йилнинг 25 августи