18:28 / 26.08.2017
3662

Марселда номаълум шахс кишиларга пичоқ билан ҳужум қилди

Франциянинг Марсель шаҳрида пичоқ билан қуролланган шахс пиёдаларга ҳужум қилди, деб хабар бермоқда маҳаллий Provence нашри.

Таъкидланишича, ҳужум оқибатида камида уч киши жароҳат олган.

Аниқлик киритилишича, гап террорчилик хуружи ҳақида бораётгани йўқ.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 7.00да юз берган.

Аввалроқ Лондондаги Букингҳем саройи яқинида 26 ёшли эркак полициячиларга қилич билан ҳужум қилгани хабар берилганди.

Top