Лондондаги Букингҳем саройи ёнида полициячиларга ҳужум қилган 26 ёшли эркакда узунлиги тахминан 1,2 метр бўлган қилич бўлган.

Бу ҳақда Скотленд-Ярднинг сайтида хабар қилинди.

Аввалроқ Букингҳем саройи ёнида полициячиларга ҳужум қилингани хабар берилганди. Полиция маълумотларига кўра, 25 август куни эркак киши автомобилини сарой ёнидаги тақиқланган жойга тўхтатган. Полициячилар машина салонида кесувчи мосламали қуролни кўришган ва ҳайдовчини ушлаш чораларини кўришган.

Лондон полициясининг терроризмга қарши кураш бошқармаси ҳужум бўйича суриштирув ишларини бошлаб юборди.