19:00 / 28.08.2017
45529

Исмоил Жўрабеков орден билан мукофотланди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Исмоил Ҳакимович Жўрабеков «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Қайд этилишича, орден “мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги фаол иштироки, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни қарор топтириш ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги катта хизматлари учун” берилган.

Маълумот учун, Исмоил Жўрабеков Ўзбекистон ҳукуматида узоқ йиллар давомида юқори лавозимларда ишлаган. Хусусан, Жўрабеков бош вазир ўринбосарининг биринчи ўринбосари – қишлоқ хўжалиги вазири (1994-1998 йиллар), Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (аграр масалалар бўйича, 2000-2004 йиллар) бўлиб меҳнат қилган.

Мирзиёев ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

Top