19:36 / 29.08.2017
5915

Криптовалюталар бозори ҳажми 160 млрд долларга етди

Фото: marketwatch.com

Жаҳон криптовалюта бозори ҳажми 160 млрд долларга етди. Бу биткоин ва эфирнинг ўсиши туфайли юз берган, деб хабар қилмоқда MarketWatch.

Сўнгги маълумотларга кўра, биткоин курси 2,7 фоизга тушиб кетиб, 4397 долларга тенг бўлган. Ўз навбатида, эфир 40 долларга арзонлашди ва 342,7 долларни ташкил этди.

Биткоиннинг ажралиб кетиши туфайли пайдо бўлган Bitcoin Cash эса 3,6 фоизга арзонлашиб, 599 долларни ташкил қилган.

Аввалроқ виртуал пуллар бозори ҳажми 117,7 млрд долларга етгани хабар берилганди.

Top