Асфальт-бетон заводи директори давлат мулкини ўғирлашда айбланди
Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз хизмат лавозимини суистеъмол қилган ҳолда давлат мулкини ўғирлаш билан боғлиқ жиноий унсурларга қарши кураш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга оширишда давом этмоқда.
Шу кунларда Кармана жиноят ишлари суди Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги Автомобиль йўллари эксплуатацияси унитар корхонаси қошидаги Асфальт-бетон заводининг собиқ директори 54 ёшли Пирмамат Ҳусаиновнинг иши бўйича қарор чиқарди.
Тергов маълумотларига кўра, Ҳусаинов бюджет маблағлари иштирокида бир неча йирик фирибгарлик ишларини амалга оширган. Масалан, у сел оқимлари натижасида зиён етган «Оқтош – Янгиработ – Лангар – Чуя» йўлининг таъмирланиши давомида смета ҳужжатлари бўйича ҳисоб-китобларни сохталаштирган. Натижада 19,5 миллион сўмдан ортиқ пул унинг чўнтагига тушган.
Бундан ташқари, у 2016 йилда бажарилган йўл-қурилиш ишларининг ҳажмига қўшимча ёзувлар киритиб, яна 35,8 миллион сўмни ўзлаштирган.
"Асфальт-бетон заводининг Навоий вилояти МХХ бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган молиявий-хўжалик фаолияти текшируви директорнинг умумий суммаси 85,5 миллион сўмдан ортиқ бошқа фирибгарликларини ҳам аниқлади. Натижада Ҳусаиновга нисбатан Жиноят кодексининг 167-(Ўзлаштириш ёки талон-тарож қилиш йўли орқали ўғирлик қилиш) ва 209-(Лавозимни суистеъмол қилиб фирибгарлик қилиш) моддалари бўйича иш қўзғатилди", - дея таъкидлади ҳуқуқ-тартибот органи вакили.
Кармана жиноят ишлари суди Ҳусаиновни 3 йил ва 6 ойга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди, шунингдек уни 1 йилу 6 ой мобайнида раҳбарлик ва масъул лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Тергов давомида судланувчи давлатга 28,4 миллион сўм миқдорида етказилган зарарини қоплади.
Мавзуга оид
10:01
Навоийда Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди
00:30 / 04.01.2025
“Қонунлар билан адолатли иш юритилса, ҳар томонлама яхши бўларди” – Апелляция суди қандай ўтди?
17:44 / 03.01.2025
Ғайрат Дўстов устидан апелляция судида унинг тоби қочгани сабаб танаффус эълон қилинди
13:06 / 30.12.2024