Жаҳон | 13:07 / 05.09.2017
14574
1 дақиқада ўқилади

«Ирма» довулида шамол тезлиги ақлбовар қилмас даражага етди

Фото: AP

Атлантика океанида «Ирма» довулидаги шамолнинг максимал доимий тезлиги соатига 220 километрга етди. Бу ҳақда АҚШ довуллар ҳақида огоҳлантириш Миллий маркази хабар қилмоқда.

Аввалроқ «Ирма» довулига кучлилик даражаси бўйича тўртинчи тоифа берилганди

Қўшма Штатларнинг Флорида штати губернатори Рик Скотт штатда фавқулодда ҳолат режимини маълум қилди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид