20:58 / 05.09.2017
9909

Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильмнинг баъзи тафсилотлари маълум қилинди

Фото:mignews.com.ua

Жосус 007 ҳақидаги янги фильмда бош қаҳрамон Жеймс Бонд уйланади. Бу ҳақда Page Six хабар бермоқда. 

“Бонд махфий хизматдан кетади, у севган ёрига уйланади”, деб маълум қилди манбалардан бири.

Бироқ, нашр маълумотларига кўра, Бонднинг рафиқаси фильм давомида ўлдирилади ва бу жосус 007’нинг яна ўз ишига қайтишга мажбур қилади.

Маълум қилинишича, янги фильм актёр Лиам Нисон иштирокидаги “Асира” жангари фильми сюжетига ўхшаш.

Маълум қилинишича, Бонд ҳақидаги охирги фильм – “007: Спектр”да жосуснинг севган ёри актриса Леа Сейду ижросидаги Мадлен Суонн бўлган. Таъкидланишича, янги фильмда Бонд ва Суонн турмуш қуришади.

Фильм 2019 йил ноябрда экранларга чиқади. Унда бош қаҳрамон ролини аввалгидек актёр Дэниел Крейг ижро этади.

Top