22:27 / 13.09.2017
5929

Портламайдиган аккумуляторлар ишлаб чиқилди

Фото: newatlas.com

АҚШ армиясининг тадқиқот лабораторияси мутахассисларининг бир гуруҳи электролит сифатида тузли сув аралашмасидан фойдаланиб, бир неча жойидан тешилган бўлса-да, портламайдиган аккумулятор ишлабчиқди. Унинг ҳажми хўжаликда ишлатиладиган электрон қурилмаларни таъминлаш етади. 

Анодни полимерли қоплаш воситасида кучланишни 4 вольтгача кучайтириш мумкин бўлди. Махсус гель нафақат хавфсиз фойдаланишни кафолатлайди, балки энергия зичлигини ҳам оширади. Ишланма кўрсаткичлари сувли Li-ion батареяларникидан бир неча марта яхшидир.

Ҳозирча, олимлар ўз ихтироларини такомиллаштиришмоқда. Хусусан, улар тўлиқ ишлаш даврийлигини 50-100 дан 500 ва ундан кўпгача кўпайтириш ҳамда таннархни пасайтириш ниятидалар. Уларнинг тахминларига кўра, бу аккумулятор 2023 йилдан эркин савдода пайдо бўлиши мумкин. 

Фото: newatlas.com

 

Мавзуга оид
Top