Санжарбек Искандаров қаерда қўлга олингани маълум бўлди
2017 йилнинг 13 сентябрь куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Ички ишлар бошқармаси Қўриқлаш бўлими 3-сонли техник қўриқлаш маркази сафдор ходимлари Ойбек Раҳимов, Элдор Абдуллаев ҳамда Жасур Исаматовлар соат 20.30ларда Яшнобод тумани “Машинасозлар” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Шоҳона” миллий таомлар кафеси олдида хизмат олиб бораётган вақтларида, йўлакча бўйлаб ҳаракатланиб келаётган шахсни кўриб, шубҳа уйғонганлиги сабабли уни шахсини аниқлаш мақсадида тўхтатиб, ҳужжатларини сўрамоқчи бўлган вақтларида, ушбу шахс ходимларни кўриб, қочишга уринган, деб хабар берди KUN.UZ’га ИИВ Қўриқлаш Бош бошқармаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ходимларнинг ҳушёрлиги туфайли у ушланиб, Яшнобод тумани 53-сонли Шаҳар ички ишлар бўлимига олиб бориб текширилганда, ушбу шахс жорий йилнинг 5 сентябрь куни “Спарк” русумли автоуловни олиб қочиб, яшириниб юрганлиги сабабли Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қидирувда бўлган Санжарбек Раҳимберганович Искандаров эканлиги аниқланган.
Аввалроқ Санжарбек Искандаровга нисбатан иккита жиноий иш қўзғатилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:33 / 25.11.2024
Тошкентдаги уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди
09:30 / 19.11.2024
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
13:38 / 19.10.2024
Тошкент вилоятида қўйларни уриб юборган “Спарк” ёниб кетди
09:00 / 09.09.2024