08:21 / 14.09.2017
39216

Техас штатидаги пляжда сирли мавжудот топилди

Биолог Прити Десай твиттерда ўткир тишли ва кўзи бўлмаган сирли мавжудот суратини чоп этди. Таъкидланишича, ушбу ғайритабиий жонзот “Ҳарви” довулидан кейин Техасдаги пляжлардан бирида аниқланган.

Фото: twitter.com/preetalina

“ОК, твиттер-биологлар, бунинг нималигини менга ёзиб юборинг. Техас-Сити пляжида топилган”, деб ёзган Десай.

Хабарга қолдирилган изоҳларда бу жонзот эҳтимол илонбалиқларнинг қандайдир ўзига хос тури бўлиши мумкинлиги айтилган.

Top