Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 8 йил ичида 83 та ҳарбий кема қурилди
Фото: © REUTERS/Akhtar Soomro
Хитойлик кемасозлар бор-йўғи 8 йил ичида 83 та ҳарбий кемани қуриб, синовдан ўтказиб, фойдаланишга топширишга муваффақ бўлдилар, деб хабар бермоқда The Print. Мутахассисларнинг прогнозларича, 2025 йилга келиб Хитой анъанавий етакчи – АҚШ ҳарбий-денгиз кучларини ортда қолдириб, дунёдаги энг катта ҳарбий-денгиз кучларига эга бўлади.
Хорижий мутахассисларнинг фикрича, хитойлик кемасозлар бундай суръатларга меҳнатни ташкил қилишнинг юқори маданияти эвазига эришганлар. Ҳарбий-денгиз флоти соҳасидаги мутахассис Винаяк Бхатнинг таъкидлашича, хитойлик ишлаб чиқарувчиларда "байрам" деган сўз йўқ. Ҳарбий кемаларни қурувчи барча верфлар 8 соатдан 3 сменада ишлайдилар.
Бхатнинг айтишича, кемасозлик заводларига монанд суръатда конструкторлик бюролари ҳам ишлайди. Уларнинг мутахассислари мавжуд кемаларни такомиллаштириш ва янги ҳарбий кемаларни яратиш устида узукун тинмай меҳнат қиладилар.
Мутахассиснинг айтишича, JNCX кемасозлик верфининг ўзида 2016 йил декабрда бир вақтнинг ўзида 16 та кема қурилган ва модернизация қилинган. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, хитойлик кемасозлар томондан ишлаб чиқаришнинг юқори суръатлари камида яқин 30 йил давомида сақланиб қолади.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026