15:47 / 21.09.2017
17333

Видео: Ҳакамнинг ишига полициячи аралашди

20 сентябрь оқшомида «Бёрнли» ва «Лидс» ўртасида кечган Англия Лига кубоги учрашувида қизиқарли ҳолат рўй берди. 

Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида тугагач, регламент бўйича томонлар пенальтилар сериясида ғолибни аниқлашлари керак бўлади. Пенальтиларнинг айнан қайси дарвозага тепилиши одатда, ҳакам томонидан қуръа натижасида аниқлаштирилади. Бу сафар эса, буни полицияси ҳал қилди. 

Полициячилардан бири ҳакамнинг олдига келди ва пенальтилар сўнгги 15 дақиқада «Бёрнли» дарвозаси бўлган томонга ижро этилиши кераклигини айтди. 

Айнан қандай сабаб билан полиция бундай кўрсатма бергани маълум эмас. Балким хавфсизлик нуқтаи назаридан шундай қарор қабул қилингандир, зеро айнан ўша дарвоза ортида меҳмон мухлислар ўрин олган эди.

Top