Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 минг абитуриент кириш имтиҳонлари натижалари бўйича апелляция берди
Фото: KUN.UZ
2017 йилнинг 15 августидан 4 сентябрга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари бакалавриатига кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган 4001 нафар абитуриент апелляция топширган. Бу ҳақда Давлат тест маркази матбуот хизмати маълум қилди.
Аризалар жорий йилнинг 18 август – 18 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2017 йил 14 августдаги 6-сон баёни билан тасдиқланган фан эксперт гуруҳлари аъзолари томонидан бевосита апелляция шикоятини берган абитуриентлар иштирокида кўриб чиқилди.
Ариза берган абитуриентларнинг 657 нафари апелляция жараёнига келмаган, 248 нафарининг ҳужжатларида камчиликлар мавжудлиги сабабли, апелляция аризалари кўриб чиқилмаган, яна бир абитуриент апелляция ўтказиш тартибини бузгани сабабли, жараёндан четлаштирилган.
Кўриб чиқилган аризалар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва Давлат комиссиясига тақдим этилди.
Мавзуга оид
12:08 / 05.09.2025
Навоий вилоятида мактаб битирувчиларининг ярми талаба бўлди
11:52 / 14.08.2025
Абитуриентларнинг апелляция аризаларини топшириш шартлари эълон қилинди
12:33 / 17.08.2024
Натижасидан норози абитуриентлар учун апелляция саналари маълум қилинди
11:56 / 26.12.2023