Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Ўзбекистондаги талаб туфайли картошка нархи кескин ошиб кетди
Ўзбекистонда картошкадан кўп ҳосил олинмаётгани туфайли Қозоғистон ички бозорида картошканинг нархи кескин ўсмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Картошка ва сабазавотчилик уюшмаси бошқарув раиси Қайрат Бисетаев маълум қилган.
Айни пайтда Қозоғистон бозоридаги картошканинг ўртача нархи август ойдаги 80 тенге кўрсаткичидан 150 тенгегача кўтарилди.
«Бутун август ва сентябрь ойида қўшни мамлакатда картошкага бўлган талаб юқори бўлди. Ўзбекистонлик харидорлар картошка маҳсулотларини фаол тарзда сотиб олиши ҳисобига ички бозордаги нарх-наво сиёсати ҳам беқарор бўлиб қолганди. Шу кунларда Ўзбекистонда ҳосилни йиғиштириб олиш даври бошланди. Ўйлайманки, бу захира улардаги ички бозорни келгуси икки ой давомида бемалол таъминлашга етади», дейди у.
Мутасадди вакилнинг фикрига кўра, Қозоғистон ички бозордаги талаб ва таклиф мувозанатини мўътадил сақлаб туриш ва сунъий пул инфляциясини келиб чиқишини бартараф этиш учун айрим товарларга, хусусан картошка экспортига қўйилган бож тўловини ошириши лозим.
Мавзуга оид
15:31 / 28.11.2025
Ихтисослашган туманларда уруғлик картошка етиштиришга қўйиладиган меъёрлар белгиланди
13:04 / 10.11.2025
Самарқанд картошка ҳосили бўйича бошқа ҳудудлардан илгарилади
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025